06:29 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
306 0 0

Беруний туманида “Матиз” ва “МАN” юк автомашинаси тўқнашиши оқибатида тўрт киши, жумладан, бир ёшли гўдак қурбон бўлди. Яна уч киши касалхонага ётқизилди.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги мудҳиш ЙТҲда тўрт киши қурбон бўлди.

ИИВ хабарига кўра, ҳодиса 12 февраль куни содир бўлган. Фуқаро “Матиз” автомашинасини “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” А-380 йўлининг 645-км.да йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабабли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Сўнгра қаршисидан ҳаракатланиб келаётган“МАN” юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Натижада юк автомашинаси йўл четига ағдарилиб кетган.

Авария  в Берунийском районе Каракалпакстана в результате которой погибли 4 человека
МВД Республики Узбекистан
Авария в Берунийском районе Каракалпакстана в результате которой погибли 4 человека

“Натижада “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси А.Б., йўловчилари 1990 й.т. С.Мамутова, 2019 й.т. М.Қ. ҳамда 1965 й.т. Т.Р.лар воқеа жойида вафот этган”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, “Матиз” автомашинасининг қолган йўловчилари 1989 й.т. С.С., 2000 й.т. Д.Қ. ҳамда “МАN” юк автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Тлар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Асосий мавзулар