08:22 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
336 0 0

Ижтимоий тармоқларда отасини хўрлаётган эркак акс этган видеоролик тарқалди. ИИВ ахборот хизматининг маълумот беришича, ҳозирда ушбу эркак қидирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik.  Айни дамда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеоролик кенг жамоатчиликнинг кескин муҳокамасигаа сабаб бўлмоқда. Ҳодиса Мирзо Улуғбек туманиниг Луначарский ҳудудида содир бўлганлиги айтилмоқда.

Видеороликда номаълум эркак кекса, ҳимояга муҳтож чолнинг юзига икки кафти билан тарсаки тортади. Ота унга калиш пойабзалини  қидирганлигини айтади. 

“Керакмас уйда калиш, уйда ҳеч ким калиш киймайди”,-  дейди яна чолга калтаклашга хезланган эркак.

ИИВ ахборот хизматининг маълумот беришича, ҳозирда ушбу воқеанинг қаерда содир бўлганлиги ва чолни калтаклаган эркакнинг шахси бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар