08:04 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
702 0 0

Яқинда Хитойдан қайтган қўқонлик йигитнинг коронавирусдан вафот этганлиги тўғрисидаги хабар юзасидан ижтимоий тармоқларда ҳалигача муҳокамалар давом этмоқда. Бу юзасидан ССВ матбуот котиби баёнот берди.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қўқонда Хитойдан қайтган 20 ёшли талаба ўлими юзасидан баёнот берди.

Маълум бўлишича, жорий йил 5 февраль куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ҳаётобод қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган А.М. ўзи истиқомат қиладиган уй ҳаммомига ювиниш учун кирган. Бир неча соат давомида қайтиб чиқмагач, унинг яқинлари ҳаммом эшигини бузиб киришган. Йигит ҳаммомда жонсиз ҳолатда ётган бўлган.

Йигит ҳаммомдаёқ ҳаётдан кўз юмган бўлса-да, яқинлари уни Қўқон шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борган. Қабул диагностика бўлимида реаниматологлар томонидан жасад зудлик билан кўрилиб,  биологик ўлим аллақачон содир бўлганлиги тасдиқланган.

Бу ҳақда дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга хабар берилиб,  жасад текшириш учун Қўқон шаҳар суд тиббий экспертизасига юборилган.

“Дастлабки суд тиббий экспертиза хулосаларига кўра, М. А.нинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибати бўлиб, айни пайтда Хитойда тарқалган коронавирус хасталиги билан ҳеч қандай боғлиқлик аломатлари аниқланмади”, - дейилган хабарда.

Талаба М.А. тил ўрганиш мақсадида 2019 йил 15 ноябрда Хитойга бориб, жорий йил 31 январь куни Жанубий Корея орқали Ўзбекистонга қайтган.

У  мамлакатга қайтгач, Ўзбекистон туманида жойлашган 71-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилган. Икки ҳафталик назорат давомида унда ҳеч қандай касаллик аломатлари аниқланмаган.

Асосий мавзулар