06:33 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
440 0 0

Самара-Чимкент йўналишида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бузилиб қолган автобус ичида 20 нафар ўзбекистонлик бўлган. Павлодар вилоятида ҳам ичида 19 нафар ўзбекистонлик йўловчилар бўлган микроавтобус бузилиб қолган.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Жорий йилнинг 11 февраль куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва йўловчилари орасида 20 нафар Ўзбекистонлик фуқароси бўлган автобус Ақтобе вилояти ҳудудида бузилиб қолган.

ТИВ хабарига кўра, носозликнинг келиб чиқишига совуқ об-ҳаво шароитида автобус ёнилғисининг музлаб қолганлиги сабаб бўлган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Шунингдек, жорий йилнинг 12-февраль куни Қизил-Ўрда-Павлодар трассасида, Павлодар вилояти ҳудудида ичида 19 нафар ўзбекистонлик йўловчилар бўлган микроавтобус бузилиб, тўхтаб қолган. Ушбу ҳолатда ҳам ҳеч ким жабр кўрмаган.

Қозоғистон йўл полицияси ва фавқулодда вазиятлар органлари ходимларининг тезкор ёрдами билан трансорт воситалари  таъмирланиб, ўз йўналишда давом этган.

ТИВ Ўзбекистон фуқароларини қишда автомобил транспортининг бошқа турлари орқали Қозоғистонга кириш ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чораларни кўришга чақирган.

Асосий мавзулар