05:45 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
519 0 0

Улар ўйинга фуқароларни жалб қилган ҳолда ўйинга кириш учун ҳар бир кишидан маълум миқдорда пул йиғиб олишган. Шунингдек, “Миллий ўйинлар ташкиллаштириш” гувоҳномаси сохталаштирилган.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қиморхона ташкил этган фуқароларнинг
фаолиятига чек қўйилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, тезкор тадбирда фуқаро М.М. ва бошқалар Боёвут туманидаги эски трактор парки биносида қонунга хилоф равишда қимор  ва таваккалчиликка асосланган хўроз уриштириш ўйинини ташкил этишгани аниқланган.

Улар ўйинга фуқароларни жалб қилган ҳолда ўйинга кириш учун ҳар бир кишидан маълум миқдорда пул йиғиб олишган.

Шунингдек, фуқаро “Миллий ўйинлар ташкиллаштириш” деб кўрсатилган гувоҳномани сохталаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Асосий мавзулар