Бўрижарда жасади топилган аёл ҳақида янги маълумотлар тақдим этилди

© ГУВД г. ТашкентаАвтомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки маълумотларга кўра, Н.Ахмедова 2019 йилнинг сентябрида Россия ва Ҳиндистон давлатларига бориб, онкологиядан даволаниб келганлиги, 3 кун олдин акаси онкология касаллигидан вафот этганлиги, аёл шу туфайли сиқилиб юрганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 13 фев - Sputnik. Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Бўрижар каналидан топилган аёл шахси аниқланди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири Бош прокуратура ахборот хизматига таянган ҳолда.

Проходящая через канал труба в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги “Бўрижар” каналидан аёл кишининг жасади топилди – фото

Эслатиб ўтамиз, сал аввл бугун, 13-февраль куни, Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи "Бўрижар" каналидан ёши тахминан 55-60ларда бўлган осиё миллатига мансуб аёл кишининг жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жасад танасида зўравонлик излари бўлмаган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, Чилонзор туман прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида мурда Шайҳонтоҳур туманида яшаган, 1954 йилда туғилган Ахмедова Н. эканлиги унинг турмуш ўртоғи томонидан таниб олинган.

Тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, аёлнинг ўлими юқори нафас йўлларининг суюқлик билан беркилиши натижасида механик асфикциядан келиб чиққанлиги аниқланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Н.Ахмедова 2019 йилнинг сентябрида Россия ва Ҳиндистон давлатларига бориб, онкологиядан даволаниб келганлиги, 3 кун олдин акаси онкология касаллигидан вафот этганлиги, аёл шу туфайли сиқилиб юрганлиги аниқланган.

Айни вақтда Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0