03:25 03 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
1493 0 0

Олтинсой туман прокурори туманда содир бўлган аҳоли ва ИИВ ходимлари ўртасидаги можаро тафсилотларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Олтинсой туман прокурори туманда содир бўлган аҳоли ва ИИВ ходимлари ўртасидаги можаро юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, тегишли фармон ва топшириқлар ижроси юзасидан олиб борилган мониторинг жараёнида туманнинг 1-секторига тегишли бўлган “Халқобод” маҳалласидаги “Оқ-олтин манзараси” номли фермер хўжалигига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сувли ер майдонининг 496-дала контуридаги пахта ва ғаллага мўлжалланган ер майдонидан шу маҳаллада яшовчи фуқаролар М.Б. 0.05 гектар, М.Д. 0.05 гектар, Н.Ф. 0.05 гектар, М.С. 0.05 гектар, С.М. 0.07 гектар ва С.А. 0.12 гектар жами 0.39 гектар ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда ер майдонини эгаллаб олган ва сунъий равишда яшаш имконияти мавжуд бўлмаган уй-жойларини қуриб олган.

Ушбу ҳолат бўйича 8 февраль куни Олтинсой туман ҳокимининг фармойишига асосан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари у ерга боришган. Ушбу ҳудудда ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилиш қилган шахсларга қурилган уйлари ноқонуний қурилганлигини ушбу ер майдони фермер хўжалиги тасарруфида эканлиги айтишган. Фуқароларнинг ўз ҳисобларидан уйларини бузиб олишларини ва уларга бошқа манзилдан уй қуришлари учун ер беришлигини тушунтиришган.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ томонидан ноқонуний равишда қурилиш қилиб олган фуқароларнинг илтимосига асосан уларга ўзлари ҳисобидан бузиб олишлари учун 2 кун муддат берилган.

14 февраль куни ишчи гуруҳ аъзолари туман прокурори Т.Б.Бердимуротов, туман ИИБ бошлиғи А.З.Мирзаев, туман ҳокими ўринбосарлари Б.Худойқулов, М.Очилдиев ва бошқалар юқорида кўрсатилган манзилга бориб кўрилганида, фуқаролар М. Б., М. Д. ва Н. Ф. ўзбошимчалик билан қурилган уйга яшаш имконияти мавжуд бўлмаган бўлсада, кўчиб кириб олганлиги аниқланган.

Ишчи гуруҳ ноқонуий қурилган уй-жойларни бузиб олишларини тушунтирганда, аввалдан тўпланиб турган юқорида келтирилган ва уларнинг яқин қариндошлари ҳокимият вакили ва ИИБ ходимларига ноқонуний қурилган уйларни бузмасликлари учун, улар қўлларида бўлган бензин, таёқ, белкурак, тош ва бошқа нарсалар билан қаршилик кўрсатишган. Ноқонуний қурилган уйларни бузишни имконияти бўлмаганлиги сабабли ишчи гуруҳ аъзолари ортларига қайтиб кетишган.

Шу куни соат 15:00 ларда ишчи гуруҳ ўша манзилга борганда юқоридаги фуқаролар ва уларнинг қариндошлари қўлларида бензин, таёқ, белкурак, тош ва бошқа нарсалар билан қуролланган ҳолда ишчи гуруҳ олдига чиқишган.

Жамоат тинчлигини сақлаш ва вужудга келиши мумкин бўлган тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида туман ИИБ ходимлари жалб қилинган. Ҳокимият вакиллари ва туман ИИБ ходимлари томонидан тушунтирилишига қарамасдан фуқаролар ҳокимият вакиллари ва ИИБ ходимларига қўлларидаги нарсалар билан ташланиб кетишган. Ноқонуний равишда қурилган уй-жойлар ишчи гуруҳ томонидан бузилмаган.

Можарода туман ИИБ ЖТСГ конвой хизмати гуруҳи сафдор-ходими сафдор М.Ш, туман ИИБ ҲПБ ИИО таянч пунктлари профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Ж.А. ҳамда фуқаро М.И. тан жароҳати олишган.

Қайд этилишича, ходим М.С. 6 кундан кўп 21 кундан кам бўлмаган вақтда меҳнат қобилятини йўқотиш мезонига кўра, соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати, Ж.А. эса соғлиғини бузилишига сабабчи бўлмаган енгил тан жароҳати олган. 

Фуқаро М.И. Термиз шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида даволанаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёнинг Олтинсой туманида аҳоли ва ИИБ ходимлари ўртасида можаро содир бўлгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар