Ҳожатхона учун чуқур қазиётган ака-укаларни тупроқ босиб қолди

© МЧС УзбекистанаВ Кашкадарье засыпало землей мужчин, которые капали яму для туалета
В Кашкадарье засыпало землей мужчин, которые капали яму для туалета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ҳожатхона учун чуқур қазиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликлари оқибатида ака-укаларни тупроқ босиб қолди.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Ҳожатхона учун чуқур қазиш жараёнида тупроқ остида қолган фуқаро қутқариб қолинди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

2020 йил 17 феврал куни соат 13-50да Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “Карвон” савдо мажмуаси ҳудудида 3 нафар ака-укаларнинг ҳожатхона учун чуқур қазиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликлари оқибатида 2 нафарини тупроқ босиб қолган.

Ҳодиса юзасидан Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳи қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб бориб, 1987 й.т. фуқаро А.И.ни қутқариб олишди. Афсуски, тупроқ остида қолган бошқа бир фуқаро 1984 й.т., А.И. ҳодиса юз берган жойда ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0