ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Германиядаги чилимхонада бўлган отишмада 8 киши қурбон бўлди. Жиноятчилар яширинишга улгурган, жиноят сабаби ҳизирча маълум эмас.
"Ханау шаҳридаги 2та чилимхонага ҳужум уюштирилди. Отишмада саккиз киши қурбон бўлди, яна 5 киши турли даражада яраланган", - дейилган Build нашри хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу чилимхоналар шаҳарнинг турли бурчакларида жойлашган бўлиб, жиноятчилар бир жойдан иккинчи жойга қора автомобилда ҳаракатланишган. Жиноятчилар воқеа жойидан яширинишга улгурган. Уларнинг мотивлари номаълум.
Маълумот учун, Ханау Франкфурт яқинида жойлашган, аҳолиси 100 мингга яқин бўлган кичик шаҳар.