18:27 02 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
316 0 0

Шунингдек, 19-феврал куни Волгоград вилояти Иловля туманида содир бўлган ёнғин оқибатида бирида Ўзбекистон фуқароси Ш.Ж. ҳалок бўлган

ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. 2020-йилнинг 18-феврал куни Краснодар шаҳридаги қурилиш об]ектларидан бирида Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб тушиб вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонасига таяниб хабар бермоқда.

Шунингдек, 19-феврал куни Волгоград вилояти Иловля туманида содир бўлган ёнғин оқибатида бирида Ўзбекистон фуқароси Ш.Ж. ҳалок бўлган.

"Мазкур фожиали вазиятлар Бош консулхона томонидан назоратга олинган. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилинмоқда", - дейилади хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи (Доғистон Республикаси, Ингушия Республикаси, Кабарда-Балкария Республикаси, Қорачой Черкасия Республикаси, Ставропол ўлкаси, Чеченистон Республикаси, Шимолий Осетия Республикаси) ва Жанубий федерал округи (Адигея Республикаси, Астрахан вилояти, Қалмоқ Республикаси, Краснодар ўлкаси, Волгоград вилояти, Ростов вилояти) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ростов-Дон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-863-285-50-57.

Асосий мавзулар