08:38 07 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
874 0 0

Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиалининг маълумотномасига кўра, Гено Джорджо унинг жасади топилганидан бир неча кун илгари ҳаётдан кўз юмган. Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тибий экспертиза тайинланган

ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси 27 ёшли италиялик Гено Джорджо (Gheno Giorgio) ўлими юзасидан изоҳ берди. Италиялик фуқаронинг жасади вақтинчалик прописка асосида истиқомат қилган хонадондан топилган.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин маҳаллий ОАВларда италиялик сайёҳ Гено Джорджо жасади ўзи истиқомат қилган хонадонда топилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Воқеа жойини кўздан кечириш давомида кириш эшиги бузилмаганлиги, хоналарда буюмлар ўз жойларида турганлиги, марҳум танасида зўравонлик излари топилмагани аниқланган.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳозирги вақтда ушбу факт бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан суриштирув олиб борилаётганини хабар қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати маълумотларига кўра, Гено Джорджо сайёҳ сифатида Тошкентга жорий йилнинг 9-февраль куни етиб келган ва 10-февраль куни онлайн-хизматлар орқали Италия Элчихонаси вакили орқали Миробод туманида 30 кунга ижарага олган хонадонида рўйхатдан ўтган.

Гено Джорджо 10-февраль кунидан алоқага чиқмагач, унинг қариндошлари элчихонага мурожаат қилганлар. Элчихона вакиллари 16-февраль куни Гено Джорджо истиқомат қилган хонадонга келганларида эшик қўнғироғига ҳеч ким жавоб бермаганидан сўнг, улар хонадон эгаси Б.Ф.ни чақирганлар. Биргаликда хонадонга киришганида жасад топилган.

Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиалининг маълумотномасига кўра, Гено Джорджо унинг жасади топилганидан бир неча кун илгари ҳаётдан кўз юмган. Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тибий экспертиза тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, Гено Джорджо Тошкент шаҳрига жорий йилнинг 9-февраль куни Малайзиядан учиб келган.

Сўров давомида хонадон эгасининг сўзларига кўра, жорий йилнинг 10-февраль куни йигит унга мазаси бўлмаётганлигини айтган, аммо шундан сўнг улар алоқага чиқишмаган.

Қўшниларнинг айтишларича, улар Б.Ф.нинг хонадонида кимдир яшашини билишмаган, чунки на шовқинни ва на кимдир кириб-чиққанини кўрмаганлар.

Италия фуқаросининг ўлими факти бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

Асосий мавзулар