Ободонлаштираман деб талон-тарож қилди: Навоийда 3,6 млрд сўмлик жиноят фош этилди

© PixabayЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Навоий шаҳар ва Кармана тумани “Ободонлаштириш” бошқармалари мансабдорлари 500 минг сўмлик прожекторлар донасини қарийб 1,5 млн сўмдан сотиб олишган

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Навоийда “Ободонлаштириш” бошқармалари раҳбарларининг 3,6 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.

Тошкент вилоятида ўлган одамлар номидан пенсия олиб келган шахслар ушланди

Хабарда ёзилишича,  ўтказилган терговга қадар текширувда  Навоий шаҳар ва Кармана тумани “Ободонлаштириш” бошқармалари мансабдорлари шериклари билан тил бириктириб, “P.Service”, “N.Invest”, “I.Service”, “G.Service” ҳамда “I.Avalon” номли МЧЖлардан ўртача бозор нархи 256,8 минг сўм бўлган “S.Street Light-100 W” прожекторларини 922,0 минг сўмдан ва ўртача бозор нархи 556,7 минг сўм бўлган “S.Street Light-200 W” русумли прожекторларини 1,4 млн сўмдан харид қилишгани аниқланган.  Улар жами 3,6 млрд. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ва Кармана тумани “Ободонлаштириш” бошқармалари мансабдор шахслари ҳамда юқоридаги МЧЖларнинг раҳбарларига нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0