ДБҚ мусиқа асбобини олиб чиқмоқчи бўлган фуқаро видеомурожаати юзасидан изоҳ берди

Oбуна бўлиш
Фуқаро Дилшод Назаров Facebook’даги саҳифасида видеомурожаат билан чиқиб, ўзига тегишли бўлган виолончель чолғу асбобини Ўзбекистондан олиб чиқиб кета олмаётганлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 3 мар – Sputnik. ДБҚ виолончель чолғу асбоби олиб чиқмоқчи бўлган фуқаро Дилшод Назаровнинг видеомурожаати юзасидан муносабат билдирди.

Обезьяны, которых пытались перевезти через границу - Sputnik Ўзбекистон
Балиқ озуқаси ўрнига ноёб маймунлар - Тошкент вилоятида аниқланган ҳолат

Хабарда айтилишича, 2020 йил 2 март куни фуқаро Дилшод Назаров ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали видеомурожаат билан чиқиб, ўзига тегишли бўлган виолончель чолғу асбобини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кета олмаётганлигини маълум қилган.

ДБҚ фуқаро Д.Назаровнинг видеомурожаати юзасидан қуйидагилар маълум қилди.

Жорий йил 2 март куни соат тахминан 05:40 ларда “Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти” учиб кетиш залида “Тошкент-Франкфурт” йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаро Дилшод Назаров божхона ходими  томонидан божхона назоратидан ўтказилган.

“Оғзаки сўров натижасида фуқаро Д.Назаров XIX асрга тегишли бўлган мусиқа асбоби (виолончель) борлигини ва ушбу мусиқа асбобини ўзи билан бирга Германиядан Тошкент шаҳрида хайрия концерти ўтказиш учун вақтинча олиб келганлигини маълум қилган. Божхона ходими ушбу мусиқа асбобини олиб чиқиш учун Маданият вазирлигининг тегишли рухсатномаси ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилишини талаб қилган.

Д.Назаров божхона ходимига санаб ўтилган ҳужжатларнинг бирортасини ҳам тақдим эта олмаслигини айтган. Олиб чиқиш учун асос бўлмаганлиги учун божхона ходими ушбу мусиқа асбобини олиб чиқишга рухсат бермаган”, - дейилган хабарда.

Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилояти собиқ божхона ходими қамоққа олинди

Дилшод Назаров билан боғлиқ ҳолатда “Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона постида хизмат олиб бораётган божхона ходими  маданий бойликлар юзасидан соҳа мутахассиси бўлмаганлиги сабабли йўловчига тегишли чолғу асбобининг маданий бойликлар сирасига кириши ёки кирмаслигини аниқлаш юзасидан Маданият вазирлигининг аэропорт ҳудудида хизмат олиб бораётган ваколатли мутахассисига мурожаат қилган. Шунингдек, мазкур мутахассис ва йўловчи Дилшод Назаровнинг телефон орқали мулоқотини ташкиллаштирган.

Ўзаро суҳбат давомида Маданият вазирлигининг мутахассиси ушбу  чолғу асбоби маданий бойлик ҳисобланишини ва уни сертификат олгандан кейингина олиб чиқиш мумкинлигини тўғрисида маълумот берган.

ДБҚ божхона пости ходими ўз хизмат ваколатларидан четга чиқмаганлиги ва амалдаги қонун доирасида ҳаракат қилганлигини маълум қилди. Шунингдек, мурожаат муаллифига маданий бойликларни олиб чиқиш масаласи юзасидан Маданият вазирлигига мурожаат қилиш лозимлигини эслатди.

Янгиликлар лентаси
0