20:55 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
318 0 0

Видеороликда ёши тахминан 18-19 ёшлар атрофида бўлган йигитнинг шифокорга пичоқ билан ҳужум қилганлигини кўриш мумкин.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда шифокорга пичоқ билан ҳужум уюштирилганлиги акс этган видеоролик тарқалди. Видеоролик шифохонага ўрнатилган камералар орқали ёзиб олинган.

Қўлидаги пичоқ билан шифокорга ташланаётган йигит атрофида уни тинчлантиришга уринаётган шахсларни кўриш мумкин.

Ёзиб қолдирилган изоҳларда эса ҳолатнинг Андижон шаҳрида содир бўлганлиги айтилган, аммо сабаби ҳақида маълумот келтириб ўтилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбарининг маълумот беришича, ҳодиса натижадасида жабрланганлар йўқ.

 

Асосий мавзулар