Тошкентда 8 март куни аёл кишининг икки автомобили ёқиб юборилди

© ГУВДВ Ташкенте 8 марта женщине сожгли ее Mercedes и BMW - фото
В Ташкенте 8 марта женщине сожгли ее Mercedes и BMW - фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда 8 март куни аёл кишининг Mercedes ва BMW автомашиналари ёқиб юборилди. Етказилган моддий зарар 225 минг долларга баҳоланмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Тошкентда номаълум шахслар аёлга тегишли бўлган Mercedes-Benz GLS300 ва BMW X5 автомашиналарини қасддан ёқиб юборишди, дея хабар беради Шаҳар ички ишлар бошқармаси.

"8 март куни эрталаб соат 5:30 атрофида Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида 36 ёшли Камила И.га тегишли бўлган Mercedes-Benz GLS300 ва BMW X5 русумли автомашиналарни қасддан ёқиб юбориш ҳолати қайд этилди", - дейилади хабарда.

Етказилган моддий зарар 225 минг долларга баҳоланмоқда.

Айни пайтда тергов олиб борилмоқда, содир бўлган воқеа тафсилотлари аниқланмоқда. Ўт қўйган шахснинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, жабрланувчи ва гувоҳлар сўроқ қилинмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Шаҳар ИИБ эслатишича, бундай ҳолатларда қонун базавий ҳисоблаш бирлигининг етмиш бешдан юз бараваригача жарима, уч юздан олти юз соатгача мажбурий жамоат ишлари, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўринишида жазо турларини назарда тутади.

Янгиликлар лентаси
0