08:44 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)
774 0 0

Коронавирус ўчоғи бўлган Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилувчи икки ўзбекистонлик COVID-19 коронавируси инфекциясидан вафот этди.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. АҚШда Ўзбекистон фуқаролари орасида COVID-19 коронавирус инфекциясидан илк ўлим ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Вашингтондаги элчисихонаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, вафот этганлардан бири 51 ёшли эркак киши, иккинчиси эса 69 ёшдаги аёл кишидир. Уларнинг ҳар иккиси ҳам Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилган.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик муассасаси фуқароларнинг қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Шунингдек, Америка Қўшма Штатлари ва Канададаги ҳамда Америка қитъасининг бошқа мамлакатларидаги барча фуқаролардан барча хавфсизлик чораларига риоя қилиш, маҳаллий ҳокимият ва шифокорларнинг тавсияларига қатъий риоя этиш ҳамда уйда қолиш сўралган.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги бош консуллиги туну кун ишламоқда. Барча масалалар бўйича (202) 887-5300 (ext. 1) (элчихона) ва (212) 754-7403, (212) 754-6178 (бош консулхона) рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШ коронавирус беморлари бўйича етакчи бўлиб қолмоқда, у ерда касалланганлар сони 312 минг кишидан ошган. 8503 киши вафот этган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)

Асосий мавзулар