16:20 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
817 0 0

Карантин қоидаларини бузиб, Амир Темур ҳайкалига ҳурматсизлик қилган уч нафар фуқаролар 15 суткага қамалди.

ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. Карантинни менсимай кўчада ниқобсиз юрган ва ушбу юришларини видеога олиб инстаграмга жойлаган 3 нафар фуқарога суд ҳукми ўқилди, деб хабар қилмоқда Олий Суд матбуот хизмати. 

Уч нафар фуқаролар: К. Мажидова(22ёш), У. Ҳамидов (27 ёш) ва О. Разыков(30 ёш) ларга нисбатан  Юнусобод тумани судида  Маъмурий жавобгарлик кодексининг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш) ҳамда 183-моддаси (Майда безорилик)га асосан 15  суткадан маъмурий қамоқ жазоси белгиланди. 

Маълум бўлишича ушбу фуқаролар 1 апрель куни Тошкент шаҳридаги Амир Темур ҳиёбонида жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш қоидаларни бузишган. Шунингдек, коронавирус эпидемияси Ўзбекистондан қачон кетиши ҳақида сўраб Амир Темур ҳайкалига мурожаат қилишган. Бу билан улар Амир Темур тимсолига ҳурматсизлик билдиришган. Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатларини видеотасвирга тушириб, олинган видеолавҳани 2020 йил 6 апрель куни Интернетдаги ижтимоий тармоқга жойлаштиришган.

Эслатиб ўтмиз, айни дамда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида ўз-ўзини изоляция қилиш тартиби кучга кирган. Унга биноан фуқароларга муҳим сабаб (озиқ-овқат харид қилиш ёки дорихонага бориш) бўлмаганда уйидан чиқиш таъқиқланади. 

Асосий мавзулар