21:49 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (64)
180510

Сирдарёда сув тошиши хавфи мавжуд бўлган бир неча қишлоқ аҳолиси Жиззах вилоятига ва бошқа хавфсиз жойларга кўчирилди.

ТОШКЕНТ, 1 май - Sputnik. Сирдарёдаги Сардоба сув омборидан сув чиқиш тўхтади деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати. 

"Айни вақтда “Сардоба” сув омборидан сув чиқиш ҳодисаси тўхтаганлиги ҳақида маълум қилинди. Сардобада содир бўлган сув тошқини вилоятнинг бошқа ҳудудларида кузатилмаган. Ҳукумат комиссияси томонидан сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, эвакуация қилинган аҳолига зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда", - дейилган хабарда. 

Бироз олдин ФВВ тошқин оқибатларини бартараф этиш мақсадида учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилганини хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун 1 май куни соат 05:55да “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган ва Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига, Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор”, “Ҳақиқат” ва “Баҳористон” МФЙлари аҳоли яшаш пунктларига қисман сув кирган.

Оқибатда "Қўрғонтепа", "Дўстлик", "Юртдош" МФЙлардан жами 11598 нафар аҳоли хавфсиз жойга кўчирилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Кейинроқ Оқолтин туманидаги “Аҳиллик”, “Шодлик”, “Саховат”, “Навоий”, “Дўстлик”, “Кўркамдиёр”, “Тошкент”, “Янгиҳаёт”, “Обод” ва “Мустаҳкам” МФЙларининг аҳолиси Жиззах вилояти Гагарин шаҳарчасига вақтинчалик кўчирилди. Аҳолига 6000 дона ниқоб, 80 дона антисептик восита, 200 жуфт бир марталик қўлқоплар ва бошқа тиббиёт воситалари тарқатилди.

Бундан ташқари, Сардоба шаҳарчасидаги аҳолини ҳам Жиззах вилояти Гагарин аҳоли яшаш пунктига эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Мирзаобод туманидаги “Беруний”, “Пахтаобод”, “Балиқчи”, “Ҳақиқат”, “Баҳористон”, “Янгиовул” ва “Дўнгариқ” МФЙлари аҳолиси сув тошиш хавфи бўлгани учун Янгиер шаҳрига эвакуация қилинмоқда.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (64)

Асосий мавзулар