05:08 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)
146830

Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши очилди.

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Жорий йил 01 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни соат 05:55да “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган ва Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига, Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор”, “Ҳақиқат” ва “Баҳористон” МФЙлари аҳоли яшаш пунктларига қисман сув кирган.

Оқибатда "Қўрғонтепа", "Дўстлик", "Юртдош" МФЙлардан жами 11,6 минг нафар аҳоли хавфсиз жойга кўчирилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)

Асосий мавзулар