04:24 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)
104010

“Сардоба” сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг 2 нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Сирдарё  вилоятидаги “Сардоба” сув омборида юз берган фожиа натижасида бир Миллий гвардия ходими ҳалок бўлди.

Миллий гвардия матбуот хизмати хабарига кўра, сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида, тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг 2 нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган.

Натижада Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Ҳусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлган. Ҳозирда иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.

Сержант Национальной гвардии Узбекистана Хусниддин Суяров, погибший во время спасения людей в районе наводнения в Сырдарьинской области
Сержант Национальной гвардии Узбекистана Хусниддин Суяров, погибший во время спасения людей в районе наводнения в Сырдарьинской области

Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан мардлик намунасини кўрсатиб,  ўз хизмат бурчига сўнгги нафасигача содиқ қолган сержант Суяровнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарёда 1 май куни Сардоба сув омбори тўғони пикетларидан бирининг ёрилиб кетиши оқибатида сув тошқини юзага келган эди.  70 мингга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилган ва камида 56 киши турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга ётқизилган.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)

Асосий мавзулар