Олий суд Юлдуз Усмонова иши юзасидан изоҳ берди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ Юлдуз Усмонованинг ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани ҳолати юзасидан суриштирув бошлаган эди.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ҳозирги пайтга қадар фуқаро Юлдуз Усмоновага оид иш материаллари судга келиб тушмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати хабар қилди.

“Ушбу иш суриштирув органи томонидан судга тақдим этилиши билан суд мажлиси ўтказилади ва қонун доирасида кўриб чиқилади”, - дейилган хабарда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ Юлдуз Усмонованинг ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани ҳолати юзасидан суриштирув бошлаган эди. ИИВ иш якуни бўйича ҳолатга ойдинлик киритилиб, айбдорларга қонуний тартибда чора белгиланишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Instagram’да жонли эфирга чиқиб, ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани акс этган видео интернетда тарқалган эди. Кейин бу иши учун у кечирим сўраган эди.

Янгиликлар лентаси
0