03:37 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
210 0 0

Москва вилоятидаги хусусий уйда содир бўлган ёнғинда 6 нафар мигрантлар қурбон бўлди. Айни дамда уларнинг шахси аниқланмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 май - Sputnik. Москва вилоятидаги хусусий уйда содир бўлган ёнғин оқибатида 6 нафар меҳнат мигранти вафот этди, қурбонлар орасида болалар йўқ, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Хабарда айтилишига кўра, ёнғин Раменское туманидаги Дурниха қишлоғида жойлашган майдони 96 м2 бўлган 2 қаватли хусусий уйда тонг соат 4 ларда содир бўлган. Уйнинг 2-қавати ёғочдан ясалган бўлган ва электр иситгичлар ёрдамида иситилган. Дастлабки хулосага кўра, ёнғинга электр симларидаги қисқа туташиш сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ушбу қишлоқ аҳолиси маълум қилишига кўра, ушбу уйдан маҳаллий бизнесмен томонидан мигрантлар ётоқхонаси сифатида фойдаланилган. У ерда 26 нафар МДҲ фуқаролари вақтинча истиқомат қилган. Карантин туфайли сўнгги кунларда улар ушбу ҳовлидан ташқарига деярли чиқмаган. 

Ҳодиса юзасида Россия Тергов қўмитаси томонидан, ЖКнинг "икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига олиб келган эҳтиётсизлик" банди бўйича жиноят иши қўзғатилган. Қурбонлар фуқаролиги ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ. 

Асосий мавзулар