05:02 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
1621 0 0

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси ва вилоят мактабгача таълим бошқармасига хизмат текширувлари тайинланган бўлиб, терговга қадар текшириш ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Андижонда боғча мудираси ишдан айрилгач, руҳий тушкунликка тушди ва ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда Андижон вилояти прокуратураси матбуот-хизмати.

Сал олдин ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги Балиқчи тумани 11-мактабгача таълим муассасасида 2019 йилда амалга оширилган 4 млрд. сўмлик таъмирлаш ишлари тўлиқ амалга оширилмаган бўлсада, мудира Г.Хўжақулова бинони қабул қилиш ҳақидаги ҳужжатларга имзо қўйиб беришга мажбурланганлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Таъкидланишича, шундан сўнг Хўжақулова мажбуран ишдан бўшатилган, ўрнига бошқа шахс ишга тайинланган ва бунинг оқибатида аёл руҳий тушкунликка тушиб 4 май куни ўз жонига қасд қилиши оқибатида оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Ўрганиш ишлари шуни кўрсатганки, Балиқчи туманидаги ушбу боғча инвестиция дастурига кўра “Милано Қурилиш” МЧЖ томонидан 4 млрд. сўм маблағ эвазига таъмирланган ва 2020 йилнинг январь ойида янги 150 нафар болани қабул қилиш қувватига эга ушбу бино Мактабгача таълим вазирилиги ҳузуридаги “Инфратузулмаларни ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Андижон филиали томонидан ўрганиб чиқилиб, қабул қилиб олинган.

Қурилиш таъмирлаш ишлари талабга жавоб бермаслиги билан боғлиқ ҳолатлар ҳозирда Балиқчи туман прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Муассаса мудираси Г.Хўжақулова мажбуран ишдан бўшатилганлигига оид важлар ўрганилганда, аёл ушбу лавозимда 10 йилдан буён ишлаб келаётганлиги, ўтган йилнинг декабрь ойидан ҳозирги кунга қадарли соғлиғи ҳолатига кўра меҳнат таътили, ўз ҳисобидан таътилда ва соғлиги туфайли меҳнатга лаёқатсизлиги таътилларида бўлиб келаётганлиги аниқланган.

Шунга кўра унинг таътилдаги даврида ишга қайтгунга қадарли буйруқ билан вақтинчалик мудирлик муассаса тарбиячиси М.Толипова зиммасига 30 фоиз қўшимча ҳақ тўлаш шарти билан юклатиб турилганлиги, Г.Хўжақулова ҳозирга қадар лавозимидан озод этилмаганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, Г.Хўжақулова оғир аҳволда шифохонага ёткизилганлиги ҳолати ўрганилганида, 4 май куни аёл ўз жонига қасд қилганлиги ва туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч бўлимига ётқизилганлиги, ушбу ҳолат тегишли тартибда туман прокуратурасида қайд этилиб, кўздан кечириш ва бошқа зарур тадбирлар амалга оширилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси ва вилоят мактабгача таълим бошқармасига хизмат текширувлари тайинланган бўлиб, терговга қадар текшириш ҳаракатлари давом этирилмоқда.

Асосий мавзулар