05:24 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
340 0 0

Сурхондарё вилоятидаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасига ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги йўл-транспорт ҳодисасида КАМАЗ ҳайдовчиси қурбон бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида ёзилишича, ҳодиса 9 май куни соат 03:20 ларда “Шифобулоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1322 км.да “Тошкент-Термиз” йўналиши содир бўлган.

46 ёшли КАМАЗ русумли юк машинаси ҳайдовчиси Ф.Ж. ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Натижада йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган ва йўлдан чиқиб кетган.

Водитель КАМАЗа в Байсуне погиб, врезавшись в бордюр
Пресс-служба ГУБДД МВД Узбекистана
Водитель КАМАЗа в Байсуне погиб, врезавшись в бордюр

Ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар