20:11 14 Июл 2020
Эфир
  • RUB143.88
  • EUR11518.27
  • USD10194.96
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)
1368 0 0

Сирдарё вилояти ИИБ яхшилик, хайр-саховат ва меҳр-оқибатга бой фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги айрим фирибгарларга ишониб қолмасликка чақирди.

ТОШКЕНТ, 10 май - Sputnik. Сирдарё вилояти Ички ишлар бўлими Сардоба фожеасини пешава қилиб шахсий ҳисоб рақамига 41 милиондан ортиқ маблағ жамлаган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирди

"Ижтимоий тармоқларда олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида “Диққат ҳайрия – Сардобада уй қурамиз” деб фуқаро Д.Ж номига “Davrbank”дан очилган пластик картасига 2020 йилнинг 02 май кунидан 08 май кунига қадар 41 679 708 (қирқ бир миллион олти юз етмиш тўққиз минг етти юз саккиз) сўм миқдоридаги пул маблағлари йиғилганлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суруштурув ишлари олиб борилмоқда", - дейилган хабарда. 

Шу сабабли Сирдарё вилояти ИИБ фуқаролардан ижтимоий тармоқ ва бошқа жойларда текширилмаган маълумотлар орқали ҳайрия қилинг, уй қурамиз, ёрдам берамиз деб бонг ураётган айрим фирибгарларга ишонмасликка чақирган.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Сирдарёда содир бўлган фавқулодда ҳолатдан сўнг 70 мингда ортиқ аҳоли эвакуация қилинган эди. Шундан сўнг бутун Ўзбекистондан жабрланганларга ёрдам акцияси бошланиб кетди. Барча маҳалла, ташкилот ва бошқа уюшмалар ўз қамрови асосида маблағ, озиқ-овқат, кийим-кечак, ўқув қуроллари ва китоблар жамлай бошлади. Хайрия ёрдамлари вилоят ва шаҳарлар бўйича бир жойга тўпланиб марказлаштирилган тартибда Сирдарё вилоятига етказиб берилди.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)

Асосий мавзулар