05:32 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
874 0 0

Бугун 14.05.2020 йил, Тошкент вақти билан 21:16 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентридан пойтахтгача масофа 197 км шарқий йўналиш бўйича.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистонда бир сутка ичида иккинчи зилзила қайд этилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра: 14.05.2020 йил, Тошкент вақти билан 21.16 да (14.05.2020 йил, Гринвич бўйича 16.16 да) Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 41,26 градус шимолий кенглик; 71,57 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 14 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 197 км шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган: 30 км, 4 балл.

Андижон: 84 км, 3 балл.

Фарғона: 99 км, 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, 14 май Тошкент вақти билан 02.09да Хитойда зилзила содир бўлганди. Унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Наманганда 2 балл, Андижонда 2 балл, Фарғонада 2 балл.

Асосий мавзулар