03:58 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
291 0 0

Кореядаги Кёнгнам провинцияси расмий органлари ТИВга вафот этганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини тасдиқлаган

ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ОАВларда тарқалган Кореядаги заводларнинг бирида юз берган портлаш натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.

"Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси 2020-йил 15-май куни Кёнгнам провинциясидаги металлни қайта ишлаш заводларидан бирида юз берган портлаш натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни рад қилди", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, элчихона консуллик бўлими ходими воқеа жойига ташриф буюриб, вазиятни ўрганган.

 Ҳаман тумани (Кёнгнам провинцияси) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан алоқа ўрнатилгани айтилмоқда. Мазкур туман расмий органлари вафот этганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини тасдиқлаган.

Асосий мавзулар