09:55 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
59510

Оққўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари ва туман “Маҳалла” фонди ҳисобчиси “Саховат ва кўмак” ва “Маҳалла” хайрия жамғармасининг 15 минг доллардан зиёд пулини ўмарганликда айбланмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси хайрия маблағларини талон-торож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари М.А. ва туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисобчиси Б.Н.лар олдиндан тил бириктирган. Улар тумандаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ва 2020 йилда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни турли йўллар билан нақдлаштириб, жами 109,2 млн. сўм пулларни ўзлаштиришган.

Шу билан бирга, 2020 йилда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлардан 44 млн. сўмни мақсадсиз сарфлаб, растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар