03:57 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
54601

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги каналда аёл жинсига мансуб, деб гумон қилинаётган шахс оқиб кетганлиги тасвирланган видеоёзув тарқалган.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан баёнот берди. Унда Наманган вилояти Чортоқ туманидаги каналда аёл кишининг жасади оқиб кетганлиги айтилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани прокуратураси томонидан терговолди текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, шахсини аниқлаш бўйича барча тезкор чоралар кўрилмоқда.

Хабарда текшириш натижалари бўйича батафсил маълумот берилиши қўшимча қилинган.

Асосий мавзулар