07:39 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
507 0 0

Бош прокуратура департаменти Дўстлик филиали қўли қинғир банк раҳбарларининг жиноятини фош этди. Банк раҳбарлари банкка ўз пулларини ишониб қўйган фермерлар пулларини талон-тарож қилганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Ўзбекистонликлар ҳисоб рақамларидаги пуллар ортидан нафақат фирибгарлар, балки банкнинг мансабдор шахслари ҳам "ов" уюштириши мумкин экан. Хусусан, "Агробанк" мансабдор шахслари Жиззахнинг Дўстлик туманидаги иккита фермер хўжаликлари раҳбарларини уларнинг хабарисиз пулсиз қолдирдилар.

Бош прокуратура тақдим этган хабарга кўра, Прокуратура департаментининг Дўстлик туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ "Агробанк" Дўстлик филиали мансабдор шахслари "А-ф." ва "Н-м." фермер хўжаликлари раҳбарларининг хабардорлигисиз, ҳисоб рақамларидаги жами 105,2 млн сўм пул маблағларини ўмаргани аниқланган.

Маълум бўлишича, банк раҳбарлари тўлов топшириқномаларисиз "кўрсатилган техника хизматлари учун" ҳамда "қопланмаган кредит маблағларини қоплаш учун" мазмунида бошқа фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб, сўнгра ушбу пул маблағларини ўзлаштирганлар ва растрата қилиш йўли билан талон-торож ишларини амалга оширганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан АТБ "Агробанк" Дўстлик филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Асосий мавзулар