08:23 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
95820

Маълум бўлишича, актёрнинг вафотига саратон хасталиги сабаб бўлган. Унинг кинодаги сўнгги иши 2019 йилда суратга олинган "101-рейс" фильми бўлди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Ўзбек кино ва театри оғир жудоликка учради. Таниқли эл севган актёр, профессионал дубляж устаси Ҳошим Арслонов 64 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда "Қалампир" нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, актёрнинг вафотига саратон хасталиги сабаб бўлган.

Ҳошим Арслонов 1956 йилда таваллуд топган. 1977 йилда Тошкент театр институтини тамомлаган. 1977 йилдан 2017 йилгача Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида фаолият юритган.

Кино актёри сифатида "Ижарачилар", "Хиёнат", "Сингилгинам", "Сўнгги қўнғироқ", "Фидойилар", "Менинг акам бўйдоқ", "Қасос", "Ёрим-безорим", "Ҳақиқат куни", "Сўзсиз севги", "Чавандоз", "Хўжа Насриддин: ўйин бошланяпти", "Алпомиш", "Марғиёна" каби фильмларда суратга тушган.

Италиянинг Искя шаҳрида халқаро кинофестивалда "Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон" фильмидаги роли учун ғолибликни қўлга киритган ва совриндор бўлган.

Унинг кинодаги сўнгги иши 2019 йилда суратга олинган "101-рейс" фильми бўлди.

Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Асосий мавзулар