Ўзбек-қирғиз чегарасидаги можарода 25 киши жароҳатланди

© Sputnik / Табылды КадырбековПограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана
Пограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги можарода 25 киши жароҳатланди. Жароҳатланганларга зарур тиббий муолажалар кўрсатилди.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбек-қирғиз чегарасидаги можарода 25 киши жароҳатланди, деб хабар қилди Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Открытие границы между Киргизией и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон
Чегара можароси. Абдулла Арипов Қирғизистон ҳукумати вакили билан учрашади

“Айдаркен шаҳрида умумий тиббий амалиёт марказига 25 киши олиб келинди. Айни вақтда турли даражада жароҳат олган 4 нафар киши стационарга ётқизилди. Икки киши жонлантириш бўлимида, жарроҳлик амалиётидан сўнг шифокорлар томонидан уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Икки киши жарроҳлик бўлимига ётқизилди - аҳволи ўрта оғир. Барча фуқаролар зарур тиббий муолажа олмоқда”, - дейилган хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, қолган 21 кишига шошилинч ёрдам кўрсатилгандан сўнг амбулатор даволанишга жўнатилди.

Жароҳатланганлар барча дори-дармонлар билан таъминланди.

Воқеа жойида икки шошилинч тиббий ёрдам бригада навбатчилик қилмоқда. Баткен вилояти шифохонадан реаниматолог ва травматолог ҳамкасбларга ёрдам бериш учун келди.

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи олдида икки мамлакат фуқаролари ўртасида можаро юз берди.

Жанжалга Чашма булоғи суви икки қишлоқ аҳолиси томонидан биргаликда тозаланиши сабаб бўлган. Томонлар булоқ қайси давлатга тегишлиги борасида тортишиб қолишгани айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0