03:05 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
159 0 0

“Korean and migration xususiy bandlik agentligi” раҳбарлари фуқароларнинг 24,2 млрд сўмини еб кетган.

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Тошкентда жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида “Korean and migration xususiy bandlik agentligi” раҳбарлари устидан очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Судланувчилар:

Қаҳрамон Отақулов (1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори),

Одил Кабилов (1963 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, агентликнинг Наманган вилоят филиали директори),

Хушвақт Турдиев (1973 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, агентликн таъсисчиси),

Мусурмон Алиқулов (1970 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, агентликнинг ўқув ишлари бўлими директори),

Анваржон Шамшиддинов (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, агентликнинг Наманган вилоят филиали иш юритувчиси),

Орифжон Жўраев (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, агентликнинг Наманган вилоят филиали ғазначиси),

Мавлуда Отажонова (1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган, агентликнинг ҳисобчиси),

Раъно Нуралиева (1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, агентликнинг кадрлар бўлими инспектори),

Канг Нам Кю (1968 йилда Корея Республикасида туғилган, муқаддам судланган, агентликнинг ҳамкори)

Жолол Хидиров (1987 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, воситачи).

Судланувчилар Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Ушбу жиноят иши бўйича 2 372 жабрланувчи ва 4 фуқаровий даъвогарлар мавжуд.

Айблов хулосаси бўйича моддий зарар миқдори 24,2 млрд. сўм бўлиб, шундан дастлабки тергов мобайнида 13,3 млрд. сўм миқдорини бартараф этиш чораси кўрилган.

Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 8 июнь кунига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ фуқароларга уларни ишга жойлаштириш ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, уларнинг жуда кўп пулларини ўз эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборишган.

Асосий мавзулар