Ўзбекистонда бир суткада иккинчи зилзила қайд этилди

© Getty ImagesСейсмограф. Землетрясение
Сейсмограф. Землетрясение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бир сутка ичида иккинчи зилзила қайд этилди. Биринчисининг эпимаркази Тожикистонда, иккинчиси – Афғонистон ҳудудида.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистонда бир сутка ичида иккинчи зилзила қайд этилди.

Сейсмография, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 16.06.2020 йил, Тошкент вақти билан 14:21 да (16.06.2020 йил, Гринвич бўйича 09:21 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,72 градус шимолий кенглик; 70,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,3. Чуқурлик 214 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 524 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Тошкент: 524 км, 2 балл. Наманган: 482 км, 2 балл. Андижон: 471 км, 2 балл. Фарғона: 416 км, 2 балл. Гулистон: 455 км, 2 балл. Жиззах: 458 км, 2 балл. Самарқанд: 469 км, 2 балл. Термиз: 319 км, 2 балл. Қарши: 501 км, 2 балл. Навоий: 603 км, 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 06:30 да Тожикистонда бўлган зилзиланинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди.

Янгиликлар лентаси
0