Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори музей-қўриқхонада ишламаган турмуш ўртоғи ва 4 нафар фуқароларга сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблаган

ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Центр занятости - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёда 2,6 миллиард сўм ўзлаштирган бандлик агентлиги фош этилди

Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувида, Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х. 62,9 млн сўм ҳажмдаги бюджет маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, у бу пулларни музей-қўриқхонада ҳақиқатда ишламаган турмуш ўртоғи Д.В. ва 4 нафар фуқароларга сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблаб, талон-тарож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0