13:18 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
225 0 0

14 кун аввал Норин дарёга тушиб кетган қирғизистонлик ўсмирнинг жасади Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий аҳоли томонидан топилди.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. 17 ёшли қирғизистонлик ўсмирнинг жасади Ўзбекистон ҳудудида топилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакат ФВВга асосан.

Йигит 14 кун аввал Жалолобод вилояти Оксий туманидаги Норин дарёсига тушиб кетганди. 10 кун давомида ФВВ қутқарувчилари қидирув ишларини олиб боришди, аммо натижа бермади.

28 июн куни ўсмирнинг жасади Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий аҳоли томонидан топилди. У дарё оқими билан олиб кетган. Унинг шахси тасдиқланиб, шу куннинг ўзида жасад қариндошларга топширилди.

Асосий мавзулар