14:41 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
243 0 0

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган 23-бемор вафот этди. Вафот этган аёл Бухоро вилояти Шофиркон туманидан бўлган.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусдан яна бир бемор вафот этди. Бу вируснинг 23-қурбони. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган М.С. коронавирус инфекциясида гумонланиб, 21 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасидан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган.

У “Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, семизлик 3-даражаси, ўпка артерияси тромбоэмболияси. Нафас етишмовчилиги 3-даража” ташхиси билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Бемор (аёл) бундан аввал, сўнгги 8 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, артериал гипертония, юрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган.

Бироқ у муолажаларига қарамасдан ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Асосий мавзулар