03:52 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
73930

Товламачи шахсий маълумотларни тарқатмаслик эвазига 15 миллион 860 минг сўм пул берилишини талаб қилган

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Хоразмда таниш аёлни унинг шахсий суратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, катта сумма талаб қилган товламачи қўлга олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

30 яшар товламачи Хоразм вилояти ИИБ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир жараёнида қўлга олинган.

У ўзининг 22 ёшли танишини унинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни, фотосурат ҳамда видео тасвирларни ошкор қилиш билан қўрқитган. Маълумотларни тарқатмаслик эвазига 15 миллион 860 минг сўм пул беришини талаб қилиб, пулларни қиз ва унинг онасидан олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Р., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган, жиноят иши бўйича дастлабки терговни Урганч шаҳри 2-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи олиб бормоқда.

Ш.Р. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми "а" (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик) банди билан гумон қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов жараёнида Ш.Р. айбланувчи тариқасида ишда жалб қилиниб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Асосий мавзулар