Ўзбекистонда коронавирусдан 30 ўлим ҳолати қайд этилди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишСкорая медицинаская помощь, архивное фото
Скорая медицинаская помощь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беморга гипертония касаллиги, атеросклероз, инсультнинг иккинчи бор қайталаниши, геморрагик инсульт ташхиси қўйилган.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Коронавирус инфекциясига чалинган тошкентлик бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашиш учун 95 млн $ ажратади

Жорий йилнинг 1 июль куни пойтахтда яшовчи 65 ёшли В.М. (эркак киши) ўта оғир аҳволда Ибн Сино номидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Унга гипертония касаллиги, атеросклероз, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт)нинг иккинчи бор қайталаниши (биринчи ҳолат 2020 йил июнь ойида юз берган), геморрагик инсульт ташхиси қўйилган.

Беморга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Жорий йилнинг 3 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Шу пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус билан беморланганлар сони 9,5 мингга етган.

Американинг Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, бутун дунёда пандемия вақтида коронавирус билан беморланганлар сони 11 миллиондан ошиб кетган, COVID-19 оқибатида 524 614 киши вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0