11:09 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
175 0 0

37 ёшли фуқаро Ҳиндистондан қўлқоп ва жарроҳлик ипларини олиб келишни ваъда қилган. Бироқ олган 111,6 минг долларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Тошкентда катта миқдорда фирибгарлик содир этган шахсга жиноий иш очилди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 2019 йилда самарқандлик 37 ёшли Ғ.А. 50 ёшли О.А.га Ҳиндистондан қўлқоп ва жарроҳлик иплари олиб келишни ваъда қилган.

Бунинг учун ундан 111 650 доллар олган. Аммо ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилди.

Теглар:
фирибгарлик, Тошкент

Асосий мавзулар