14:00 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1079)
248 0 0

Бемор 21 июнь куни тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Коронавирус инфекциясига чалинган афғонистонлик 40 ёшли бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабарга кўра, Афғонистон давлати фуқароси 40 ёшли М.Ҳ. (эркак)ни 2-3 кун давомида йўтал ва тана ҳарорати кўтарилиши безовта қилган.

21 июнь куни тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга “СOVID-19”, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шифохонада бемор бир неча марта мутахассислар томонидан онлайн консультация қилинган, даволаш жараёни уларнинг тавсияси асосида олиб борилган.

"Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди", - дейилган хабарда.

Ўзбекистонда куни кеча, 8 июль куни, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 092 нафарга етди.

Республика Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли карантин чоралари кескин кучайтирилади.

Республика ҳудудида 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилади: автотранспорт ҳаракати ва йирик жамоат объектлари фаолияти чекланади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1079)

Асосий мавзулар