12:42 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
688 0 0

“Chevrolet Orlando” ҳайдовчиси йўл белгилари ва светофорнинг тақиқловчи ишорасини менсимаган ва юк машинасига келиб урилган. ЙТҲ оқибатида 7 ва 4 ёшли бола ҳам жароҳат олган.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Қашқадарё вилоятидаги аянчли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

Ҳодиса 12 июль куни соат 00:20 ларда Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р 87 автомобиль йўлининг 47 километрида содир бўлган. “Chevrolet Orlando” машинасининг 44 ёшли ҳайдовчиси М.М. иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётиб, 2.4. “Йўл беринг” йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаган. Бунинг оқибатида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган “DAF SXF 105” русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ “Chevrolet Orlando” машинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бирининг умрига зомин бўлган.

Бундан ташқари, 6 нафар йўловчи олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган. Улар орасида 7 ва 4 ёшли болалар ҳам бор.

Теглар:
ЙТҲ, Қашқадарё

Асосий мавзулар