21:42 30 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
398 0 0

МДҲ фуқаролари Иваново вилоятида синтетик наркотик моддаларини ишлаб чиқариш лабораториясини ташкил этишда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. МДҲ фуқаролари Иваново вилоятида синтетик наркотик моддаларини ишлаб чиқариш лабораториясини ташкил этишда гумон қилинмоқда, деб маълум қилди РФ ИИВ расмий вакили Ирина Волк.

“Россия ИИВ Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишини назорат қилиш бош бошқармаси ходимлари Иваново вилоятидаги ҳамкасблари билан биргаликда уюшган гуруҳ фаолиятини бартараф этдилар, ушбу гуруҳ аъзолари кейинчалик сотиш мақсадида гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга уринганликда гумон қилинмоқда”, - деди Волк.

Унинг сўзларига кўра, МДҲ давлатларидан бирининг 4 нафар фуқароси Кинешма шаҳри чеккасида шахсий уйни ижарага олган ва у ерда синтетик наркотик воситаларини ишлаб чиқариш цехини ташкил қилган.

Полициячилар 192 килограмм сотишга тайёр мефедрон моддасини топдилар. Шунингдек, ишлаб чиқаришнинг бутун циклини таъминловчи лаборатория ускуналари, 1,5 минг килограммдан ортиқ кимёвий моддалар ва таркибида суюқ модда жойлаштирилган 437 дона пластик идишлар мусодара қилинди.

Гиёҳванд моддалар савдоси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчилар қўлга олинди. Уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Асосий мавзулар