06:41 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
214 0 0

Авария, 26 июль якшанба куни - Ўзбекистонда миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ тўхтатилган кунда содир бўлган.

ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. Наманган вилоятида енгил автомобил ва "Тез ёрдам" машинаси ўртасида автоҳалокат содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ.

Авария, 26 июль якшанба куни - Ўзбекистонда миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ тўхтатилган кунда содир бўлган. 

Хабарга кўра, енгил автомобил ҳайдовчиси йўлларда тирбандлик йўқлиги туфайли тезликни оширган ва натижада бошқарувни йўқотиб, қарама қаршисида келаётган "Дамас" русумли "Тез ёрдам" машинасига бориб урилган. 

Ҳодиса "Кобальт" ҳайдовчиси кўкрак қафаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши билан шикастланган.

"Тез тиббий ёрдам" автомобили ҳайдовчиси эса оғир қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, ўнг оёқ сон суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

"Тез ёрдам" машинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро эса оғир тан жароҳати олиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар