02:08 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB135.03
  • EUR12254.96
  • USD10364.48
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1217)
36801

Ҳозирга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 24 569 нафарга етган, 145 киши қурбон бўлган

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида буйраги трансплантация қилинган аёл коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшаган 59 ёшли М.М.да 15 июль куни COVID-19 тасдиқланган. Бемор Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда 2014 йил буйрак трансплантацияси амалиёти бажарилган бўлиб, 2017 йилда кўчириб ўтказилган буйрак ўз вазифасини бажаришдан тўхтаган ва у доимий гемодиализ олиб юрган.

Шунингдек, беморда қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия, сурункали буйрак етишмовчилиги, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Ҳозирга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 24 569тага етган, 145 киши қурбон бўлган.

Пандемия бошланганидан буён дунё бўйича 17,1 миллиондан зиёд киши инфекцияни юқтирган, вафот этганлар сони 670 мингга яқинлашмоқда.

Энг кўп касалланиш ҳолатлари Шимолий ва Жанубий Америкада (9 152 173 ҳолат) ва Европада (3 333 300) қайд этилган.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган эди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1217)

Асосий мавзулар