11:39 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
140 0 0

“Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК ва “S.S.” МЧЖ мансабдори ҳақиқатда бажарилмаган 949 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзишган.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Сирдарё вилояти Оқолтин туманида кўп қаватли уйларнинг қурилишида 1,5 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқолтин туман бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК ва “S.S.” МЧЖ мансабдори Оқолтин тумани “Кўркам диёр” массивида 1 та кўп қаватли уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 949 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзишган. Шу йўл билан бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Шунингдек, “Y.N” МЧЖ ҳам массивдаги 1 та кўп қаватли
уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 586 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан  “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё вилояти филиали мансабдор шахслари ва жамият раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши очилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Асосий мавзулар