09:28 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
311 0 0

Тожикистон-Қирғизистон чегарасида икки ҳолат қайд этилди: икки киши жароҳатланди, бир киши ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Тожикистон-Қирғизистон чегарасида яна отишма юз берди, бу ҳақда Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, ҳолат 6 август маҳаллий вақт 18.30 да ўқ отиш натижасида 65 ёшли қирғизистонлик яраланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ов милтиғидан ўқ узилган. Яраланган киши дарҳол шифохонага олиб келинди. Ҳолат юзасидан "Қотилликка уриниш" моддаси бўйича жиноят иш қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, 6 август куни эрталаб тожик-қирғиз чегарасида отишма содир бўлганди: бунинг оқибатида қирғизистонлик аскар яраланди ва тожикистонлик боғбон ҳалок бўлди.

Асосий мавзулар