10:19 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
649 0 0

Учқудуқ туманида эски олтин конидан таркибида олтин зарралари бўлган тошларни ноқонуний йўл билан қазиб олаётганлар ушланди. Улардан мусодара қилинган қопларда 230 миллион сўмлик олтин борлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги “Айгул-партия” эски олтин конидан таркибида олтин зарралари бўлган тошларни ноқонуний йўл билан қазиб олаётган икки фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фуқаро Т.Ж. ўзининг “Форд” автомашинасида 17 та қопга жойланган 1264 кг таркибида олтин зарралари бўлган майда тошларни, фуқаро Ш.М. эса худди шундай русумли машинасида 33 та қопга жойланган 1654 кг тошларни олиб чиқиб кетаётганида тўхтатиб қолинган.

Мутахассислар фуқаро Т.Ж. ўзлаштирган тошлардан 148 гр (89 млн сўм), фуқаро Ш.М.дан олинган тошлардан эса 234 гр (141 млн сўм) миқдордаги олтин моддаси борлиги аниқлашди.

Ҳозирда Новоий вилояти Учқудуқ тумани ИИБ ходимлари мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Асосий мавзулар