00:26 24 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
71 0 0

“Тоза ичимлик сув” УК собиқ мансабдор шахслари етказилган тоза ичимлик суви учун аҳолидан йиғиб олинган 190 млн сўм нақд пулни талон-тарож қилди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Наманган вилояти Мингбулоқ туманида аҳолидан тоза ичимлик суви учун йиғилган пулларни собиқ мансабдорлар талон-торож қилгани фош этилди. Бу ҳақда Sputnik нашрига Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда тумандаги “Тоза ичимлик сув”  УК собиқ мансабдор шахслари етказилган тоза ичимлик суви учун аҳолидан йиғиб олинган 190 млн сўм нақд пулни талон-тарож қилгани аниқланган. Улар  пулларни тегишли банк кассасига топширмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари М.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Асосий мавзулар