21:39 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
426 0 0

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида жиноятчилар процессуал тартибда ушланиб, улардан ўғирланган буюмларнинг бир қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Чирчиқ шаҳрида оқшомлари автомобилларни тунаш билан шуғулланган ўсмирлар гуруҳи қўлга олинди, улар эндиликда судда жавоб беради, деб хабар қилмоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, тўрт ўсмир (бир нафари муқаддам судланган)дан ташкил топган банда талон-тарож ишларини жорий йилнинг 27 июнидан 5 июлига қадар бўлган санада амалга оширган.

Улар тунги вақтда турли русумдаги 5та автомашиналар олд эшикларини бир хил усулда бузиб очиб, автомашина ичидаги нарса-буюм ва нақд пулларни талон-торож қилишган. Ўсмирлар томонидан машина эгаларига жами 12 410 000 сўм миқдорда моддий зарар етказилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида жиноятчилар процессуал тартибда ушланиб, улардан ўғирланган буюмларнинг бир қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Э.Б., Ф.М., М.К. ва О.Т., лар жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйича жиноят ишлари бўйича судга юборилган.

Асосий мавзулар